Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари рекорд даражада ошди

Жамият

image

2026 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Марказий банки захираларидаги активларнинг умумий қиймати 66,31 млрд долларга етди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида келтирилган.

Унга кўра, жорий йилнинг 1 январь ҳолатида регулятор захираларидаги активларнинг жами қиймати 66,31 млрд долларни ташкил этган – бу Марказий банк маълумотларни эълон қилишни бошлаганидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Захиралар ўтган ойга нисбатан 5,08 млрд долларга (8,3 фоиз) ошган. Шу билан бирга 2025 йил бошидан эса 61 фоизга ўсган.

Бундан ташқари, Марказий банк захираларидаги олтин қиймати ҳам ўз рекордини янгилаган. Унинг нархи бир ойда 4,23 млрд доллардан ортиққа ошиб, 55,09 млрд долларни ташкил этган. Олтиннинг физик ҳажми ҳам бир ойда 0,4 млн унция – 12,2 млндан 12,6 млн трой унцияга ўсган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон олтин-валюта захираларининг 44,2 миллиард долларлик қисми олтин ҳиссасига тўғри келиши (августда бу 40 миллиард доллар эди), қолган қисми эса хорижий валюта ва қимматли қоғозларда сақланиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин олтин-валюта захиралари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг