Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
15 Январь 42192 1 дақиқа
2026 йил 16-19 январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд. Бу ҳақда Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш эълон қилди.
Унга кўра:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эьлон қилинади.
Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.
Live
БарчасиҚашқадарё ва Самарқандда дўл ёғди
13 Февраль