“Вэнс ёки Рубио?” Трамп вориси ҳақида ўйламоқда

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп 2028 йилги президентлик сайловларидан кейин унинг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги ҳақида тез-тез ўйлайди ва бу мавзуда атрофидагилар билан муҳокама олиб боради. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.

Нашр манбаларига кўра, Трамп асосан АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва вице-президент Жей Ди Вэнс номзодларини муҳокама қилмоқда.

“Трамп маслаҳатчиларига кўра, у шунчаки жамоатчилик фикри сўровлари билан қизиқмоқда ва 2028 йил ҳақида жиддий ўйламаяпти”, дейилади мақолада.

Шу билан бирга, нашр Трампга Вэнс ва Рубионинг эҳтимолий президентлик номзодлари сифатида тобора машҳур бўлиб бораётганини эътиборсиз қолдириш қийинлашаётганини таъкидлаган.

Аввалроқ, ОАВ Марко Рубио Трамп атрофида тобора кўпроқ қўллаб-қувватланаётганини ва 2028 йилги сайловларда президентликка номзод бўлиши мумкинлигини ёзган эди. Нашрга кўра, унинг асосий рақобатчиси Жей Ди Вэнс ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Марко Рубио Жей Ди Вэнс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг