“Я тоже хочу шоколадку”. Мем юлдузи фронтда ҳалок бўлдими? (видео)

Олам

image

Кеча, 22 май куни интернетда Украина телевидениесидаги “Кохана, ми вбиваємо дітей” реалити-шоусида шоколад ҳақида айтган гапи туфайли машҳур бўлган 19 ёшли Исаак Величконинг гўёки фронтда ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқала бошлади.

Қайд этилишича, фожиа гўёки Константиновский йўналишида содир бўлган ва йигит Украина қуролли кучлари сафига “18-24 шартнома” бўйича қўшилган. Бироқ якунда бу маълумот тасдиқланмади.

Бундай сохта хабар қаердан пайдо бўлганини аниқ тушуниш жуда қийин. Гап шундаки, Украина оммавий ахборот воситалари Исаак Величконинг ўлими ҳақидаги хабар Россия манбаларида пайдо бўлганини, Россия каналлари эса, ўз навбатида, маҳаллий манбаларга таянганини ёзган.

Аммо Украина ОАВлари “Мен ҳам шоколад истайман” деган мем юлдузининг оламдан ўтганини 22 май куни кечки соат тўққиздан кейин инкор қила бошлади. Исаак Величконинг синглиси акасининг ўлими ҳақидаги хабарни рад этгани ва у аслида яхши экани ҳақида хабар берилган эди. Аммо шуни таъкидлаш керакки, қизнинг гапи ҳали ҳеч қаерда эълон қилинмаган.

Исаак Величко 2006 йилда Черкас вилоятининг Чигирин шаҳрида туғилган ва болалигини жуда қийин ўтказган. Исаак Величконинг отаси оилани ташлаб кетган ва у онаси билан яхши муносабатлар ўрнатолмаган. Величко украиналиклар орасида “Кохана, ми вбиваємо дітей” лойиҳасида иштирок этганидан сўнг танилди: 

“У ўзига шоколад сотиб олдими? Сен аҳмоқ! Эҳтимол, мен ҳам шоколад истарман!” деганди у.

 

Ўшанда мутахассислар болага онаси билан низоларни ҳал қилишда ёрдам берди ва у ўзгара бошлади.

2016 йилда Исаак Величко яна телевизорда пайдо бўлди, аммо бу сафар “Master Chef Kids” пазандалик лойиҳасида. Афсуски, у шоуда узоқ вақт қола олмади.
Телевизорда чиқиш Исаак Величкони мактаб йилларида тенгдошлари орасида ҳақиқий юлдузга айлантирди. Ўша пайтда у КВН жамоасида ўйнаган ва робототехникага қизиқарди. Ва мактабни тугатгандан сўнг, йигит Богдан Хмелницкий номидаги Черкас миллий университетига ўқишга кирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Исаак Величко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг