Яқин Шарқдан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар 17 мингдан ошди

Жамият

image

Яқин Шарқдаги можаро фонида жорий йил 28 февралдан буён ушбу минтақадан қайтарилган ўзбекистонликлар сони 17 152 нафарга етди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби хабар берди.

Қайд этилиша, бугун, 7 март соат 07:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонга жами 17 152 нафар фуқаро қайтарилган.

Жумладан:

  • Саудия Арабистонидан – 14 502 нафар
  • Бирлашган Араб Амирликларидан – 2 356 нафар;
  • Эрондан – 42 нафар;
  • Қатардан – 218 нафар;
  • Баҳрайндан – 27 нафар;
  • Уммондан – 7 нафар.

Шунингдек, Транспорт вазирлигига кўра, 28 февралдан 7 март эрталаб соат 10:00 ҳолатига кўра, Мадина ва Жидда аэропортларидан 63 та парвозлар бажарилиб бунда 13 543 нафар Ўзбекистон фуқаролари олиб келинган. Дубай аэропортидан эса 9 та парвоз амалга оширилиб 1401 та фуқаро қайтарилган.

Хорижий авиакомпаниялар томонидан Fly Nas (5 та) Жидда – Тошкент, Жидда – Наманган ва Fly Dubai (3 та) Дубай – Тошкент йўналиши бўйича парвозларни амалга ошириб, умумий ҳисобда 1 365 нафар йўловчи қайтарилган. Бунда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг умумий сони 990 кишини ташкил этган. 

Эслатиб ўтамиз, 1 мартдан 5 мартгача Ўзбекистонга жами 9 361 киши эвакуация қилингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

эвакуация Яқин Шарқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг