Яқин Шарқдан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар 32 мингдан ошди
Жамият
−
13 Март 977 1 дақиқа
Яқин Шарқдаги уруш фонида жорий йил 28 февралдан буён ушбу минтақадан қайтарилган ўзбекистонликлар сони 32 934 нафарга етди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун, 13 март соат 07:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонга жами 32 934 нафар фуқаро қайтарилган.
Кеча, 12 март куни Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси томонидан 49 нафар фуқаро БАА va Саудия Арабистонига етказилиб, Тошкентга учиб кетиши таъминланган. Айни пайтда навбатдаги фуқаролар гуруҳи шакллантирилиб, уларнинг Доҳа шаҳридан Дубай орқали Ўзбекистонга қайтиши масалалари ишлаб чиқилган.
БААдаги дипломатик ваколатхоналар томонидан 147 нафар фуқаронинг Тошкентга учиб келишига кўмаклашилган.
Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси томонидан 5 нафар фуқаро қўшни давлатлар ҳудуди орқали чиқиб кетиши таъминланган.
Исроилдаги дипломатлар томонидан 4 нафар фуқаронинг Миср орқали Ўзбекистонга қайтиши ташкил этилган.
Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси, Жидда шаҳридаги бош консулхонаси va Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда чартер рейслари орқали 2 735 нафар фуқаронинг мамлакатга қайтиши таъминланган. Мазкур мамлакатда эвакуация тадбирлари якунланган.
Эслатиб ўтамиз, 8 март соат 07:00 ҳолатига кўра, уруш фонида Яқин Шарқдан Ўзбекистонга жами 19 347нафар фуқаро қайтарилганди.
Live
Барчаси