Ямаль Ла Лига чемпионлиги бўйича Роналдудан ўзиб кетди

Спорт

image

Кеча, 10 май куни “Барcелона” Испания Ла Лигасининг 35-турида “Реал Мадрид”ни мағлуб этиб, муддатидан аввал мамлакат чемпионига айланди. Ушбу чемпионликдан сўнг, Ламин Ямаль Ла Лига совринлари сони бўйича Криштиану Роналдуни ортда қолдирди.

“Барcелона”нинг 18 ёшли ҳужумчиси профессионал фаолиятидаги учинчи Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди. 

Бунгача Ямал 2024-2025 ва 2022-2023 йилги мавсумларда ҳам Ла Лига ғолибига айланганди. Эътиборлиси, 2022-2023 йилги мавсум футболчининг профессионал футболдаги дебют мавсуми бўлган.

Шу тариқа, Ямаль “Барселона” сафида атиги тўрт мавсум ичида 3 та Испания чемпионлигини қўлга киритди. Роналду эса, “Реал Мадрид”даги тўққиз мавсуми давомида икки марта Ла Лига ғолибига айланган.

Шунингдек, Ямаль каталонияликлар билан жами 6 та совринни қўлга киритган. Уларнинг орасида 3 та Ла Лига чемпионлиги, битта Қирол кубоги ва 2 та Испания Суперкубоги мавжуд. “Барселона” эса, ўз тарихида 29-бор Испания чемпионлигини қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду “Реал Мадрид” Ламин Ямаль “Барcелона”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг