Янги очилган “Иссиқлик таъминоти” АЖга раис тайинланди
Жамият
−
02 Апрель 7184 1 дақиқа
Ҳукумат қарори билан Илҳом Ҳабибуллаевич Тўраев “Иссиқлик таъминоти” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Тайинловга қадар Илҳом Тўраев Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва эксплуатация фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Иссиқлик таъминоти” акциядорлик жамияти ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.
- “Иссиқликтаъминоти” АЖга қуйидаги вазифалар юклатилган:
- таркибидаги ташкилотларнинг тариф сиёсатини юритиш;
- операсион самарадорликни ошириш, рақамлаштириш, кадрлар малакасини ошириш;
- давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
- лойиҳалар доирасида белгиланган самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) ижросини мониторинг қилиш;
- “Иссиқликтаъминоти” АЖ ҳузурида масъулияти чекланган жамият шаклидаги буюртмачи хизматини ташкил этиш;
- инжиниринг компаниясининг низомини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.
Live
Барчаси