Японияда “Twitter қотили” лақабли ашаддий жиноятчи дорга осилди

Олам

image

Бугун, 27 июнь куни Японияда 2017 йилда тўққиз кишини (асосан 15-26 ёшдаги аёлларни) ўлдириб, жасадларини бўлаклаган Такахиро Сираиси дорга осиб ўлдирилди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.

Телеканалга кўра, Сираиси ўз қурбонларини Twitter орқали тузоққа туширган – у ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган одамларга “ўз жонига қасд қилишда ёрдам” таклиф қилган, сўнг уларни Токиодаги квартирасида ўлдириб, жасад бўлакларини совиткичларга яшириб қўйган. Судда Сираиси барча жиноятларини тан олган.

Қурбонлар

Бугун, 27 июнь куни куни Япония Адлия вазири Кейсукэ Судзуки уни осиш йўли билан қатл этилганини тасдиқлаган. У Сираиси томонидан содир этилган жиноятлар қаторига талончилик, зўрлаш, қотиллик ва жасадларни йўқ қилиш киришини қайд этган. Бу мамлакатда 2022 йилдан бери илк бор амалга оширилган ўлим жазоси ҳисобланади. 

Маълумот учун, Японияда ўлим жазоси кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланади. Хусусан, 2024 йилги сўровномага кўра, аҳолининг 83 фоизи бу жазони маъқуллаган. 2023 йил декабрь ҳолатига кўра, Японияда 107 нафар маҳбус ўлим жазоси ижросини кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон расмийлари Исроил фойдасига жосуслик қилганликда айбланган Педрам Мадани исмли шахсга нисбатан чиқарилган ўлим ҳукми ижро этилганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Twitter қотили Такахиро Сираиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар