Йўлларда ҳар йили миллиондан ортиқ одам ҳалок бўлади – БМТ

Бу қизиқ

image

Ҳар йили дунёда 1,2 миллион киши йўлларда ҳалок бўлади ва тахминан 50 миллион киши жароҳат олади. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисалари дунё бўйича ўлим сабаблари орасида саккизинчи ўринда туради. Шунингдек, бу беш ёшдан ошган болалар ва ёшлар орасидаги ўлимнинг асосий сабабларидан биридир. Айниқса, паст ва ўрта даромадли давлатларда вазият оғир бўлиб, йўлларда содир бўладиган ўлимларнинг 90 фоизи айнан шу мамлакатларга тўғри келади. Кўплаб қурбонлар пиёдалар, велосипед ва мотоцикл ҳайдовчилари ҳамда болалар бўлиб, улар хавфсиз транспорт воситалари ва йўл инфратузилмасидан фойдалана олмайди.

Таъкидланишича, муаммони ҳал этиш учун ечимлар аллақачон мавжуд: шаҳарсозликни яхшилаш, хавфсиз жамоат транспортини йўлга қўйиш, шлем ва хавфсизлик камарларидан мажбурий фойдаланиш, тезликни назорат қилиш ҳамда фавқулодда ҳолатлар учун самарали протоколларни жорий этиш шулар жумласидан. Ушбу чоралар минглаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Угандадаги Кампала-Гулу автомагистралида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 63 киши ҳалок бўлганди ва бир неча киши жароҳат олган эди. 

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

БМТ статистика йтҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг