Зеленский Путинни сайловларга аралашишга уринишда айблади

Олам

image

Зеленский Путинни нафақат Россияда, балки Украинада ҳам сайлов жараёнини назорат қилишга уринишда айблади. Бу ҳақда у кеча, 19 декабрь куни Полшанинг PAP агентлиги журналистлари билан суҳбатда Россия Президенти Владимир Путиннинг Москва Украинада сайловлар ўтказилган тақдирда хавфсизликни таъминлаш масаласини “кўриб чиқишга тайёр” экани ҳақидаги баёнотига изоҳ берар экан айтди.

Маълум қилинишича, Украина қонунлари ҳарбий ҳолат даврида сайловларни, жумладан, президентлик сайловларини ўтказишни тақиқлайди. Уруш пайтида Украинада 2023 йилга белгиланган парламент сайловлари ёки 2024 йилга белгиланган президентлик сайловлари ўтказилмаган.

Шу фонда Россия расмийлари ва давлат оммавий ахборот воситалари ҳозирги Украина ҳукуматининг ноқонунийлиги ҳақидаги даъволарни тарқатмоқда.

Жорий йилнинг 9 декабрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп “Politico” нашрига берган интервьюсида Украинада президентлик сайловларини ўтказиш “вақти келди”, деб ҳисоблашини айтган. Ўша куни Зеленский агар АҚШ ва Европа мамлакатлари хавфсизликни таъминласа, 60-90 кун ичида сайловларни ташкил қилишга тайёрлигини билдирган.

Украина Президенти бундан олдин ҳам мамлакатда президентлик сайловлари давомида сулҳ тузишни таклиф қилган.

Зеленский Путиннинг Украинада сайловлар бўлиб ўтган тақдирда уларнинг хавфсизлигини таъминлашга “тайёр” экани ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.

“Биз ҳеч ким томонидан назорат қилинишига рози бўлмаймиз”, дейди Украина Президенти.

Қайд этиш жоиз, бунгaча Россия Президенти агар Украинада сайловлар ўтказилса, Москва сайлов куни ҳарбий зарбалар беришни чеклаши мумкинлигини билдирган. Шу билан бирга, Путин Россия ҳудудида яшаётган украиналикларга ҳам овоз бериш имконияти берилиши кераклигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Путин Украина сайлов Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг