Зелимхон Ҳайдаров биринчи маъмурият давридаги лавозимига қайтди

Жамият

image

Зелимхон Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Янги тайинлов муносабати билан Зелимхон Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

Маълумот учун, Зелимхон Ҳайдаров 1945 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. У оилали, икки нафар қизи ва 1 нафар ўғли бор.

У Ўзбекистон Республикаси Биринчи президенти билан биргаликда узоқ йиллар давомида фаолият олиб борган, шу боис ҳам Зелимхан Ҳайдаров Ислом Каримовнинг энг ишонган одами сифатида қаралган. 1993-2018 йиллар оралиғида у Президент девони ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

2018 йилнинг 27 августида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент девони раҳбар ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказиб, Президент девони негизида Президент Администрациясини ташкил этиш ва унинг раҳбар ходимларини тайинлаш юзасидан фармонлар имзолаган.

Унга кўра, кўп йиллардан буён Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида ишлар бошқарувчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Зелимхон Ҳайдаров вазифасидан озод этилган. Шу куннинг ўзида у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти раҳбари лавозимига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида Зелимхон Ҳайдаров Ўзбекистон теннис федерацияси раисига ўринбосар этиб сайланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Администрацияси Зелимхон Ҳайдаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг