Жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўрамиз – Эрматов

Спорт

image

Кеча, 5 декабрь куни футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Португалия, Колумбия ва Ямайка/Конго/Янги Коледония ўтиш ўйини ғолиби билан бирга “K” гуруҳидан жой олди. Маросимдан сўнг Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ўз фикрларини билдирди. 

“Жуда ҳаяжонли қуръа маросими бўлиб ўтди. Португалия, Колумбия ҳамда Конго, Ямайка ва Янги Каледония учрашувларининг ғолиб жамоаси билан бир гуруҳдан ўрин олдик. Албатта, Жаҳон чемпионати биз учун биринчи тажриба ҳисобланади. Ишонамизки, жамоамиз яхши тайёргарлик кўради ва чиройли ўйинлари билан халқимизни хурсанд қилиб, кейинги босқичга чиқиш вазифасини уддалайди. Жаҳон чемпионатида осон ўйин бўлмайди, бир-биридан қизиқ учрашувлар бизни кутиб турибди. Шу сабабли, пухта тайёргарлик кўрамиз. Энг муҳими, мухлисларимиз турнирдан завқланишади ва биринчи иштирокимиз улар учун эсда қоларли бўлади”, дейди Равшан Эрматов.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатини 2026 йил 17 июнь куни Колумбияга қарши баҳс билан бошлайди. Навбатдаги учрашув 23 июнь куни Роналду етакчилигидаги Португалияга қарши бўлиб ўтса, гуруҳ босқичининг сўнгги баҳси 27 июнь куни ўтиш ўйини ғолибига қарши ўтказилади. Учрашувларнинг қайси стадионларда бўлиб ўтиши бугун, 6 декабрь куни эълон қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Равшан Эрматов Жаҳон чемпионати қуръа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг