Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида контракт яна ошди

Жамият

image

2025-2026 ўқув йилидан бошлаб Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида битта талаба учун контракт нархи 15 фоизга оширилди. Бу ҳақда олий таълим муассасасининг матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ОТМнинг бакалавриатида таҳсил оладиган 1-2-курс талабалари учун стипендиясиз контракт суммаси – 33 миллион 750 минг сўм, стипендияли контракт нархи эса 40 миллион 586 минг сўм. 3-4-курс талабалари учун эса стипендия олмасдан контракт тўлаш суммаси 27 миллион 301 минг сўм, стипендияли контракт миқдори 34 миллион 137 минг сўм этиб белгиланди.

Ўзбекистонда доимий яшаш ҳужжатига эга бўлган, университетнинг бакалавриатида таҳсил оладиган хорижий талабалар 38 миллион 400 минг сўм, виза билан келган хорижий талабалар эса 44 миллион 800 минг сўм тўлайди.

Магистратура талабалари янги ўқув йилида 34 миллион 560 минг сўм, агар ҳар ойда стипендия олган ҳолда таҳсил олмоқчи бўлса, 41 миллион 396 минг сўм тўлаши керак.

“Университетнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш ва таълим сифатини юқори даражада сақлаб туриш мақсадида кечки, сиртқи ва масофавий таълим шакллари йўлга қўйилмагани сабабли университетнинг молиявий барқарорлигининг катта қисми кундузги таълим шакли тўлов-контракт ҳисобидан амалга оширилмоқда”, дейилган ОТМ изоҳида.

Эслатиб ўтамиз, 2024-2025 ўқув йилида ушбу олий таълим муассасасида контракт нархлари қанча бўлгани ҳақида ёзган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ ЖИДУ контракт нархи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг