Жалолов ва Махачев куч синашиб кўрди (видео)

Спорт

image
Супер оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов UFC ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпиони россиялик Ислом Махачев билан курашди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев Instagram саҳифасида маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода кўриш мумкинки, профессионал боксчи ва аралаш жанг санъати устаси ўртасидаги кураш анча кескин кечган.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов икки карра Олимпия чемпиони ҳисобланади. У ҳозиргача супероғир вазн тоифасидаги профессионал рингда ўтказган барча жангларида ғалаба қозонган ва 18 та жангни 15 тасини нокаут билан якунлаган.

Ислам Махачев ҳозиргача профессионал MMA’да 29 та жанг ўтказиб, 28 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. У сўнгги жангини 2025 йил ноябрь ойида ўтказган. У ўша баҳсда австралиялик Жек Делла Маддаленани ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилинган қарори билан мағлуб этиб, ярим ўрта вазн тоифаси чемпионлик камарини қўлга киритганди.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов UFC Ислом Махачев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг