Хоразм ҳокими Исроил Мадримовга уй совға қилди
Спорт
−
26 Март
2412Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов WBA чемпиони Исроил Мадримовни икки хонали уй билан тақдирлади. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар берди.
Маълумот учун, спортчи 8 март куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган профессионал бокс оқшомида россиялик чарм қўлқоп устаси Магомед Қурбоновни техник нокаутга учратиб, Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) чемпионлик камарини қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Мадримов Президент совғаси Chevrolet Tahoe автомобили билан тақдирланганди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов боксчига майор ҳарбий унвонини топширди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023