Дариға Назарбоева масаласи узил-кесил ҳал бўлди
Олам
−
04 Май 2020
19210Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси мамлакат парламентининг Сенати аъзоси Дариға Назарбоеванинг сенаторлик ваколатини тўхтатди. Бу ҳақда МСК Матбуот хизмати маълум қилди.
“2020 йил 4 май куни Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси йиғилишида “Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати депутати Назарбоева Д.Н.нинг ваколатини тугатиш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 май куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев сенат раиси Дариға Назарбоеванинг ваколатини тугатиш тўғрисида фармонни имзолади. Шунингдек, унинг хизматлари учун миннатдорлик билдирди.
Маълумот учун, Дариға Назарбоева Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи. У 2019 йилда отаси Президентликдан истеъфога чиққач, Сенат раиси этиб сайланган эди. Ундан аввалги Сенат раиси Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат Президенти бўлганди.
LiveБарчаси