Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланади?
Бу қизиқ
−
03 Август 15362 2 дақиқа
Ўзгидромет 5-8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-6 августда кечаси 18-23 даража, кундузи 31-36 даража, 7-8 августда кечаси 20-25 даража, кундузи 7 августда 33-38 даража, 8 августда 35-40 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-16 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 5-7 августда 33-38 даража, 8 августда 35-40 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 5-7 августда 33-38 даража, 8 августда 35-40 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 5-7 августда 35-40 даража, 8 августда 37-42 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 5-7 августда 32-37 даража, 8 августда 34-39 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 5-6 августда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 7-8 августда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 5-7 августда 23-28 даража, 8 августда 25-30 даража иссиқ бўлади.