Ҳиндистон нефть импортида миллий манфаатларга таянади – ТИВ

Олам

image

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат нефть сотиб олишда миллий манфаатлардан келиб чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда бугун, 9 февраль куни мамлакат Ташқи ишлар вазири Викрам Мисри журналистлар билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди

Унинг айтишича, ҳукуматнинг устувор вазифаси ҳинд истеъмолчиларини мақбул нархда, ишончли ва хавфсиз энергия билан таъминлашдан иборат.

Викрам Мисри Ҳиндистон ҳозирда нефтни ўнлаб мамлакатлардан импорт қилишини билдириб, мамлакат ҳеч қачон битта етказиб берувчига қарам бўлмаслигини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, нефть импорти бозор шароитларига қараб ўзгариб туради.

Шунингдек, Ҳиндистон энергия таъминотида барқарорликни сақлаш учун етказиб берувчиларни диверсификация қилиш сиёсатини давом эттиради.

Бу баёнот АҚШ Президенти Дональд Трамп Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишни тўхтатиб, АҚШ энергия маҳсулотларини сотиб олишга ваъда бергани ҳақидаги даъволари фонида янгради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Ҳиндистон Россиядан нефть сотиб олишни тўхтатишга ва АҚШдан кўпроқ нефть харид қилишга рози бўлганини маълум қилганди. Кейинроқ, Кремль Дональд Трампнинг Ҳиндистон билан савдо битими тўғрисидаги баёнотларини диққат билан кузатиб бораётганини, бироқ ҳозирча Нью-Деҳли Россия нефтини сотиб олишдан бош тортгани ҳақида ҳеч қандай расмий изоҳ бермаганини маълум қилган эди.

Жамшидбек Амиров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ҳиндистон нефть импорти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг