Ҳиндистон Эроннинг кемаларини қўлга олди
Олам
−
09 Февраль 6352 2 дақиқа
Ҳиндистон АҚШ санкциялари остида бўлган ва Эроннинг “соя флоти” билан боғлиқ деб ҳисобланаётган учта танкер кемасини қўлга олди. Бу ҳақда “Times of India” хабар берди.
Маълум қилинишича, Араб денгизида ноқонуний нефть ташиш билан шуғулланган, АҚШ санкцияларига тушган учта танкер ушлаб қолинган. Нашрларнинг ёзишича, таҳлилчилар ушбу танкерларни Эрон нефти ва Эроннинг яширин (соя) флотига алоқадор деб баҳоламоқда.
Ҳиндистон идораси маълумотига кўра, 6 февраль куни пухта мувофиқлаштирилган денгиз ва ҳаво амалиёти давомида халқаро миқёсдаги нефть контрабандаси тармоғи фош этилган. Жиноятчи гуруҳ можаролар бўлаётган ҳудудлардан арзон нефтни халқаро сувлардаги юк кўчириш пунктлари орқали танкерларга юклаб, қирғоқбўйи давлатларига бож тўламасликка уринган.
Кемалар кузатув ва маълумотлар таҳлили орқали аниқланган. Шундан сўнг Ҳиндистон ҳарбийлари тахминан Мумбайдан 100 денгиз мили (185 км) ғарбда, Ҳиндистоннинг ҳудудий сувлари ташқарисида уларни тўхтатиб, текширув ўтказган. Очиқ денгизда экипажлар кўздан кечирилган, электрон маълумотлар таҳлили ва денгизчилар сўрови орқали уларнинг фаолият схемаси ҳамда халқаро воситачилар тармоғи аниқланган.
Gap Al Jafzia (Никарагуа байроғи остида сузган), Asphalt Star (Мали байроғи остида) ва Stellar Ruby (Эрон байроғи остида) танкерларига бориб тақалади. ОАВ маълумотига кўра, ушбу учала кема ҳам АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси санкциялари рўйхатига киритилган. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, танкерлар Эрон нефтини ташишда иштирокини яшириш учун сигналларни сохталаштириш ва ёлғон байроқлардан фойдаланган.
АҚШ расмийлари бу танкерларни ҳиндистонлик кема эгаси Жугвиндер Сингх Брарар билан боғлиқ тармоққа алоқадор деб ҳисоблайди. АҚШ Молия вазирлиги версиясига кўра, бундай кемалар нефтни кема¬дан кема¬га юклаш ва унинг келиб чиқишини яшириш учун қўлланилади.
Қўлга олинганидан сўнг барча учта танкер Ҳиндистоннинг ғарбий соҳилидаги портлардан бирига ҳарбий конвой кузатувида йўл олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ҳарбийлари Кариб денгизида Венесуэлага қарши жорий этилган блокадани бузган навбатдаги – еттинчи нефть танкерини қўлга олганди.
Live
Барчаси