Ҳусанов “Сити”нинг энг яхши футболчиси бўлолмади

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби апрель ойи якунларига кўра жамоанинг энг яхши футболчиси соврини учун чап қанот ҳимоячиси Нико О’Райлини танлади.

Даъвогарлар орасида марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ва португалиялик яримҳимоячи Бернарду Силва ҳам бор эди. Эътиборли жиҳати, ўзбекистонлик футболчи овозлар сонига кўра катта фарқ билан устун келганди, аммо якунда 21 ёшли инглиз эътироф этилди.

Маълумот учун, О’Райли апрель ойида жамоа сафида 5та ўйинда майдонга тушиб, 1 тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Абдуқодир Ҳусанов Нико О’Райли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг