Ҳусановнинг трансфер нархи 100 миллион евродан ошиб кетди
Спорт
−
01 Май 10483 1 дақиқа
Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер қиймати 119 млн еврогача баҳоланди. Бу ҳақда машҳур портал FMInside хабар берди.
Ҳозирда “Transfermarkt” 21 ёшли “Манчестер Сити” футболчисини 35 миллион еврога баҳоламоқда, бироқ ФМИнсиде фикрича, унинг ҳақиқий қиймати 100 миллион еврогача етиши мумкин.
Скаутлар маълумотига кўра, Ҳусановнинг трансфер нархи 63 миллиондан 119 миллион еврогача ошиши эҳтимоли бор. Ҳозирги вақтда футболчини сотиб олиш учун “Манчестер Сити” клубига қарийб 80 миллион евро тўлаш талаб этилади.
Клубнинг молиявий имкониятлари юқори эканини ҳисобга олсак, ҳатто 80 миллион евро ҳам футболчини сотиб олиш учун етарли бўлмаслиги мумкин.
Таъкидлаш жоиз, Абдуқодир Ҳусанов жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Англиянинг “Манчестер Сити” клуби апрель ойи якунларига кўра жамоанинг энг яхши футболчиси соврини учун чап қанот ҳимоячиси Нико О’Райлини танлаганди. Даъвогарлар орасида марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ва португалиялик яримҳимоячи Бернарду Силва ҳам бор эди. Эътиборли жиҳати, ўзбекистонлик футболчи овозлар сонига кўра катта фарқ билан устун келганди, аммо якунда 21 ёшли инглиз эътироф этилди.
Live
Барчаси