Ҳусановнинг жамоадоши Лондонга ўтиши мумкин
Спорт
−
11 Август 3026 1 дақиқа
Лондоннинг “Тоттенхем” клуби “Манчестер Сити” ҳужумчиси Савиньони сотиб олиш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда. Лондонликлар ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтириш мақсадида бир неча вариантларни кўриб чиқаётган бўлса-да, айнан Савиньо мураббийлар штаби режасида асосий номзод сифатида қайд этилган. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбаларга кўра, “Спурс” ва “Сити” раҳбарияти ўртасида тўлов миқдори ва шартнома шартлари бўйича музокаралар аллақачон бошланган. Агар томонлар келишувга эришса, футболчи ҳам трансферга рози. Савиньо янги жамоада доимий ўйин амалиётига эга бўлишни истаётгани айтилмоқда.
Шунингдек, трансфер суммаси атрофида ҳали якуний келишув бўлмаган бўлса-да, “Тоттенхэм” раҳбарияти тез орада музокараларни ижобий якунлашга умид қилмоқда. Бу ўзгариш Лондон клубининг ҳужум чизиғини янада кучайтириши ва янги мавсум олдидан жамоанинг амбицияларини ошириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Сон Хён Мин “Тоттенхэм”дан кетишини эълон қилган эди. Ҳозирда “Спурс” Сонинг ўрни тўлдириш тўлдириш учун ҳаракат қилмоқда.
Жаҳонгир Болтабоев
Live
Барчаси