“Ман Сити” Мадридда “Реал”ни мағлуб этди

Спорт

image

Кеча, 10 декабрь куни UEFA Чемпионлар Лигаси 6-тур доирасида Мадридда марказий учрашув бўлиб ўтди. Унда мезбон “Реал Мадрид” ўз майдонида “Манчестер Сити”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан мадридликлар ташаббусни қўлга олиб, кетма-кет ҳужумлар уюштирди. 28-дақиқада “Реал Мадрид”нинг бразилиялик ҳужумчиси Родриго ҳисобни очди. Бироқ орадан кўп ўтмай, 35-дақиқада Нико О’Райли жавоб голини уриб, мувозанатни тиклади. Шундан сўнг, 42-дақиқада Антонио Рюдигернинг жарима майдончасидаги қўполлиги учун бош ҳакам Клеман Тюрпен “Реал” дарвозаси томон пенальти белгилади. Эрлинг Холанд бу пенальтини аниқ амалга ошириб, “шаҳарликлар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда “Реал” ҳисобни тенглаштириш учун бир нечта хавфли ҳужумлар уюштирди, бироқ гол киритишга муваффақ бўлмади. Ўйин 2:1 ҳисобида “Манчестер Сити” фойдасига ҳал бўлди.

Шу тариқа, “Манчестер Сити” Чемпионлар Лигаси 6-туридан сўнг очколарини 13 тага етказиб, жадвалда 4-ўринга кўтарилди. “Реал Мадрид” эса 12 очко билан 7-поғонани эгаллаб турибди.

Навбатдаги турда Пеп Гвардиола шогирдлари “Будё-Глимт”га қарши майдонга тушади, мадридликлар эса “Монако” билан баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Реал Мадрид UEFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг