Тошкентда 21 ёшли қиз 17 ёшли қизни фоҳишаликка мажбурлади (видео)
3-саҳифа
−
13 Ноябрь 15862 2 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда вояга етмаган қизни тазйиқ ва зўравонлик билан фоҳишалик қилишга мажбурлаш ҳолати акс этган видео тасвирлар тарқалиб, жамоатчиликнинг эътрозларига сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат Ички ишлар органлари томонидан ўрганилиб, видеотасвирдаги аёлларнинг шахсига аниқлик киритилган.
Ўрганиш ишлари давомида муқаддам жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан судланган, 2004 йилда туғилган Ш.Т. унга таниш бўлган 2008 йилда туғилган М.М.ни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонда ушлаб турган. Қизнинг телефон аппаратини талон-тарож қилиб, сотиб юборган. Бундан ташқари, М.М.нинг ожиз аҳволдалигидан фойдаланиб, унга мунтазам равишда тазйиқ ўтказиб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан жабрланувчи М.М.нинг ҳуқуқлари қонуний асосда тикланиб, Андижон вилояти ИИБ томонидан гумонланувчи Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 138-моддаси (зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) 2-қисми “а” банди, 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми “а, б” банди ва 166-моддаси (талончилик) 2-қисми “а” банди, билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жабрланувчи М.М.га Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан психологик, юридик ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳридаги тунги клублардан бирида 2008 йилда туғилган қиз ишлаётгани аниқланган эди.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь