Аҳолининг бандлик рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Бу қизиқ
−
21 Апрель 3095 1 дақиқа
Ўзбекистон аҳолининг бандлик даражаси бўйича дунёдаги 187 мамлакат ичида 114-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) 2025 йилги тадқиқотида келтирилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда бандлик даражаси 55 фоизни ташкил этган, яъни меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг ярмидан сал кўпроғи иқтисодий фаолиятга жалб қилинган.
Бандлик даражаси меҳнат бозори ҳолатининг асосий кўрсаткичларидан биридир. У 15 ёшдан катта аҳоли орасида ишловчи фуқаролар улушини акс эттиради ва ХМТ томонидан миллий статистика хизматлари маълумотлари асосида ҳисобланади.
ХМТ экспертларининг таъкидлашича, Ўзбекистон кўрсаткичлари нафақат ишсизлик, балки иқтисодиётда иштирок этмаётган одамларнинг – талабалар, уй бекалари, шунингдек, норасмий секторда банд бўлганларнинг юқори улуши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
МДҲ мамлакатлари орасида Қозоғистон 67 фоизлик бандлик даражаси билан пешқадамлик қилмоқда (дунёда 29-ўрин). Беларусь 67-ўринни (61 фоиз), Россия 73-ўринни (60 фоиз) эгаллаган. Қирғизистон ва Тожикистон мос равишда 111 ва 175-ўринлардан жой олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида ўз мавқеини мустаҳкамлаб, 74-ўринга кўтарилганди.
Live
Барчаси