Ўзбекистон Руанда билан дипломатик муносабат ўрнатди

Жамият

image

Кеча, 18 апрель куни Туркиянинг Анталья шаҳрида Ўзбекистон ва Руанда ўртасида муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Руанда Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 167-давлатга айланган. Бахтиёр Саидов Руанда Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Оливье Ндуҳунгиреҳе билан биргаликда дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюникени имзолаган.

Шунингдек, икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар механизмини ўрнатиш тўғрисидаги Англашув меморандумини ҳам имзоланган.

“Ушбу ҳужжатларнинг имзоланиши, шубҳасиз, Ўзбекистоннинг Африка қитъаси давлатлари билан алоқаларни кенгайтириши йўлидаги яна бир муҳим қадам ҳисобланади”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Руанда – Шарқий Африкада жойлашган кичик, лекин тез ривожланаётган давлат. Унинг пойтахти Кигали шаҳри бўлиб, у Африкадаги энг тоза ва тартибли шаҳарлардан бири ҳисобланади. Мамлакат асосан тоғ ва тепаликлардан иборат, шу сабабли уни “минг тепаликлар мамлакати” деб аташади. Аҳолиси тахминан 13 миллионга яқин, асосий миллатлар хутулар, тутсилар ва твалалардан иборат. Расмий тиллари – кинярванда, инглиз ва француз тиллари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Лесото ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Руанда дипломатик муносабат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг