Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг қиммат футболчисига айланди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” футболчиси Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди. Бу ҳақда “Transfermarkt” портали маълум қилди.

Манбага кўра, “Бавария” таркибида тўп тепувчи жанубий кореялик ҳимоячи Ким Мин Жаенинг трансфер нархи 40 миллион евродан 32 миллион еврога тушди. Мазкур ўзгаришдан сўнг 35 миллион еврога баҳоланган ўзбекистонлик футболчи қитъанинг энг қиммат ҳимоячисига айланди.

Шунингдек, Ҳусанов Осиёнинг энг қиммат футболчилари рўйхатида ҳам япониялик ҳужумчи Каору Митома (35 миллион евро) билан биргаликда биринчи поғонани эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик футболчи жароҳатдан тузалиб, “Манчестер Сити” машғулотларига қайтганди.

Жаҳонгир Иномжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Манчестер Сити Ўзбекистон миллий терма жамоаси Transfermarkt Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг