Абдулла Арипов Имомали Раҳмон билан учрашди

Олам

image

Бугун, 17 фувраль куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни пойтахт Душанбе шаҳрида қабул қилди. Бу ҳақда Тожикистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.   

Қайд этилишича, томонлар ўртасида Ўзбекистан-Тожикистон ҳукуматлараро иқтисодий ва савдо ҳамкорлик қўмитасининг йиғилиши ўтказилган. Учрашувда икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар, ҳамкорлик ва шерикликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Билдирилишича, ўтган 2025 йилда икки томонлама савдо ҳажми 504 миллион АҚШ долларидан ошган ва бу кўрсаткични янада кўпайтириш имкониятлари ва ресурслари мавжудлиги кўриб чиқилган. Шу доирада томонлар саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, жумладан яшил энергия ишлаб чиқариш ва яшил иқтисодиётни ривожлантириш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга эътибор қаратган.

Шунингдек, илмий-техник ва маданий-таълимий алоқаларни ривожлантириш йўллари ҳам учрашувнинг асосий мавзуларидан бири бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Имомали Раҳмон икки ҳафталик изсиз йўқолишдан сўнг кеча, 16 февраль куни Душанбе шаҳрида Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаевни қабул қилган эди. 

Қайд этиш жоиз, Раҳмоннинг оммавий чиқишларсиз икки ҳафталик танаффуси ва давлат телеканалларидаги кўринмаслиги турли тахминлар ва мунозараларга сабаб бўлди. Баъзи манбалар буни таътил ёки хорижда даволаниш билан изоҳлаган, аммо расмий тасдиқ йўқ. 

74 ёшли Президентнинг соғлиғи бўйича аввал ҳам миш-мишлар тарқалган, у доимий жамоатчилик диққат марказида бўлади. Баъзи бир манбаларга кўра, Раҳмон икки ҳафта ичида Хитойга бориб даволаниб келган бўлиши мумкин, лекин бу ҳам расман тасдиқланмаган. Бунга яқин тахминлар эса бор. Масалан, 15 феврал куни Президентнинг матбуот хизмати Имомали Раҳмоннинг Хитой Раиси Си Цзиньпин учун видео табригини эълон қилди. Уч дақиқалик мурожаат Президентнинг расмий сайти, Telegram-канали ва Facebook саҳифасида жойлаштирилди.

Раҳмон Си Цзиньпинни Хитой тақвими бўйича Янги йил билан табриклаб, икки томонлама муносабатларнинг ривожланиши ва стратегик шериклик доирасидаги фаолиятдан мамнунлигини билдирди. Одатда Президент матбуот хизмати хорижий етакчиларга телеграмма табриклари юборар эди, аммо видео табрик формати деярли қўлланилмасди, лекин бу қадам Хитойга нисбатан янгича ёндашув эканини кўрсатмоқда.

Эъзоза Олимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Абдулла Арипов Имомали Раҳмон учрашди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг