Адейеми севгилиси сабаб “Боруссия Дортмунд”ни тарк этмоқчи
Спорт
−
16 Декабрь 1282 1 дақиқа
“Боруссия Дортмунд” футболчиси Карим Адейеми севгилиси илтимосига биноан клубни тарк этиб, Европанинг йирик шаҳарларидан бирида жойлашган жамоага ўтишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “daily sports” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Карим Адейеми севгилиси машҳур хонанда Лоредана Зефи Дортмундда эмас, балки Европанинг катта метрополларидан бирида яшашни истаётгани сабаб “Боруссия Дортмунд” тарк этиш ниятида.
Германиялик футболчи ҳозирда агентларини алмаштирган ва Дортмунд билан амалдаги шартномасини қайта кўриб чиқиш устида иш бошлаган. Адейеми қишки трансфер ойнасидаёқ клубни тарк этишга имкон берадиган банд топишга умид қилмоқда.
Адейеми 2022 йилда “Зальцбург”дан 30 миллион евро эвазига “Боруссия Дортмунд” сафига қўшилган. У “қора-сариқлар” таркибида 128 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол ва 22 та голли узатма муаллифига айланган. Футболчининг клуб билан шартномаси 2027 йилгача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Карим Адейеми ноқонуний қурол сақлагани учун 450 минг евро жаримага тортилган эди.
Live
Барчаси