Германиялик футболчи ноқонуний қурол сақлагани учун жазоланди
Спорт
−
17 Ноябрь 985 1 дақиқа
Германия терма жамоаси футболчиси Карим Адейеми ноқонуний қурол сақлагани учун 450 минг евро жаримага тортилди. Бу ҳақда N-TV хабар берди.
Немис полицияси футболчининг ёнидан иккита тақиқланган ўқотар қурол топгач, унга нисбатан маъмурий иш очилган. Жарима миқдори 60 кунлик ставка асосида ҳисобланган бўлиб, Адейемининг даромадидан келиб чиқиб, тахминан 450 000 еврони ташкил этади. Бош прокурор Майкл Бургфрафнинг маълум қилишича, қарор жорий йилнинг 30 октябрь куни қонуний кучга кирган.
Германия қонунчилигига кўра, рухсатсиз ўқотар қурол сотиб олиш, сақлаш ёки олиб юриш жарима ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Агар қурол зўравонлик содир этишда ишлатилса, жазо муддати 10 йилгача етиши мумкин, бироқ Адейеми қуролдан жиноят содир этишда фойдаланмаган.
Дортмунднинг “Боруссия Дортмунд” клуби ҳолат юзасидан баёнот бериб, ҳар қандай жиноий айбловлар жиддий қабул қилинишини, бундай масалалар эса ходимлар билан махфий равишда муҳокама қилинишини таъкидлади. 23 ёшли футболчи ҳозирча бу иш бўйича изоҳ бергани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Андреас Шельдеруп ноқонуний видеони тарқатгани учун суд қилиниши ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси