Афғонистон-Покистон можаросида 42 нафар афғонистонлик ҳалок бўлди
Олам
−
03 Март 1191 1 дақиқа
Жорий йилнинг 26 февралида бошланган Афғонистон ва Покистон ўртасидаги тўқнашувларда ҳозирга қадар камида 42 нафар афғонистонлик ҳалок бўлди, 104 киши эса жароҳатланди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, қурбонларнинг сони ҳозирча дастлабки ҳисоб-китоб. Афғонистон томони Қандаҳор ҳудудида Покистон ҳарбий пости эгалланганини билдирган ва жанглар давом этаётганини маълум қилган.
Покистон томони эса ўтган ҳафта давомида Афғонистоннинг Нангарҳар вилоятидаги “Толибон” ҳарбий объектларига ҳаво зарбалари берганини маълум қилган. Исломобод расмийлари бу амалиётлар Покистонга қарши ҳужумлар уюштираётган жангариларга жавобан ўтказилганини айтган.
Афғонистон эса, ўз навбатида, Покистон кучларини тинч аҳолига зарба беришда айбламоқда. Покистон бу айбловларни рад этган.
БМТ маълумотига кўра, можаро оқибатида афғонистонда қарийб 16 400 оила ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган. Чегара ҳудудларида ҳаракатланиш чеклангани сабабли гуманитар ёрдам етказиш ҳам қийинлашган. Ташкилот томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирган.
Қайд этилишича, бу тўқнашув сўнгги йилларда икки қўшни давлат ўртасидаги энг йирик ҳарбий кескинлашувлардан бири сифатида баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ҳарбийлари Покистондаги ядровий объектга ҳужум қилганди.
Live
Барчаси