Ақчакўлга дам олишга борган оиланинг 3 аъзоси чўкиб кетди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 23 июль куни Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа ва Беруний туманлари орасида жойлашган Ақчакўл кўлида 1 оиланинг 3 нафар аъзоси чўкиб кетди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 23 июль куни соат 15:00 лар атрофида Беруний тумани “Дўстлик” МФЙда яшовчи М.М. Элликқалъа ва Беруний туманлари орасида жойлашган Ақчакўл кўлига фарзандлари, турмуш ўртоғи ва жиянлари билан оилавий дам олиш мақсадида борган. У кўлга ўзиниг шахсий қайиғи билан тушиб, эҳтиётсизлиги оқибатида кўл ўртасига борган вақтида қайиқ чўкиб кетган. Оқибатда М.М.нинг турмуш ўртоғи Р.З., вояга етмаган қизлари 13 ёшли Р. С. ва 10 ёшли Р. С. сувга чўкиб кетиши оқибатида воқеа жойида вафот этган. QALAMPIR.UZ манбасига кўра, ҳалокат содир бўлган вақтда қайиқда жами 8 киши бўлган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 102-моддаси (Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) билан жиноят иши кўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ўз уйида қаровсиз қолдирилган 7 нафар бола ҳовузга чўкиб кетгани, улардан 2 нафари вафот этгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон Ақчакўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг