АҚШ Эроннинг барча портларини блокада қилади

Олам

image

АҚШ Қуролли кучларининг Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) 13 апрель кунидан бошлаб Эрон портларига кириб-чиқадиган барча кемаларга нисбатан денгиз блокадасини бошлайди. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трампнинг қарори эълон қилинди.

Блокада Форс кўрфази ва Уммон кўрфазидаги барча Эрон портларини қамраб олади ҳамда барча давлатлар кемаларига тааллуқли бўлади.

Шу билан бирга, АҚШ томони Ҳормуз бўғози орқали эркин сузишга тўсқинлик қилмаслигини ва Эронга тегишли бўлмаган портларга чеклов қўйилмаслигини билдирган.

Бу қарор Исломободда ўтган АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар муваффақиятсиз якунланганидан кейин қабул қилинган. Дональд Трампнинг айтишича, блокада орқали Эроннинг нефть савдосидан тушадиган даромадларини чеклаш ва кемалардан тўлов олиш амалиётига барҳам бериш мақсад қилинган.

Эрон томони эса бу баёнотларни кескин рад этган. Мамлакат Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Шахрам Ираний АҚШнинг бундай таҳдидларини “кулгили ва асоссиз” деб атаб, Эрон флоти минтақадаги барча ҳаракатларни назорат қилаётганини билдирган.

Музокаралардаги асосий келишмовчиликлар ядровий дастур ва Ҳормуз устидан назорат масалалари билан боғлиқ бўлган. Эрон ушбу бўғозни назорат қилиш ва у орқали ўтаётган кемалардан бож олиш ҳуқуқини талаб қилган, АҚШ эса бу шартларни қабул қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия АҚШ томонидан эълон қилинган Ҳормуз бўғозининг блокадасида иштирок этмаслигини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Дональд Трамп блокада Ҳормуз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг