АҚШ Конгрессига номзод Қуръонни ёқиб юборди (видео)
Олам
−
26 Август 37430 2 дақиқа
АҚШ Конгрессига номзод Валентина Гомес оловпуркагич билан Қуръони Каримни ёқиб юборди. Бу ҳақда “Timeline Daily” хабар берди.
Техас штатидаги Республикачилар партияси номзоди Гомес видеода қўлига оловпуркагич олиб, Қуръонни ёқиб юборгани кўринади.
Роликда у Техас штатида ислом “бутунлай тугатилиши керак”лигини айтган. Гомес АҚШ Конгресси Вакиллар палатасига Техаснинг 31-округидан сайловга қатнашмоқда. У мусулмонларни “христиан давлатларига зўравонлик орқали таҳдид солаётганликда” айблаб, тарафдорларини уни қўллаб-қувватлашга чақирган.
Видео ижтимоий тармоқларда катта норозилик уйғотган. Жамоатчилик ва ҳуқуқшунослар Гомеснинг ҳаракатини диний эътиқод эркинлигига зид ва нафрат қўзғатувчи хатти-ҳаракат сифатида баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциянинг Вийёрбан шаҳрида номаълум шахс масжиддан Қуръони Каримни ўғирлаб, уни ёқиб юборганди.
Қолаверса, Швецияда пул ишлаш учун Қуръони Каримга қилган ҳужумлари билан танилган ироқлик Сальван Момика Стокгольм шаҳри чеккасида жойлашган Сёдертельедаги уйида отиб ўлдирилганди. Момика 2023 йилда Ислом динига қарши норозилик сифатида мусулмонларнинг муқаддас китобини бир неча бор оммавий равишда ёқиб юборгани билан Швециядан ташқарида ҳам оммага танилган эди. Унинг мамлакат расмийлари ҳомийлигида амалга оширилган ҳаракатлари бутун дунёда акс-садо берган ва баъзи мамлакатларда норозилик намойишлари айниқса шиддатли тус олган ҳамда ғазабланган одамлар Швеция элчихоналарига бостириб кирган. Ўша пайтлар муқаддас Қуръони Каримнинг Сальван Момика томонидан ёқиб юборилишини АҚШ, Европа Иттифоқи, Рим папаси, Шавкат Мирзиёев ва яна қатор расмийлар кескин қоралаб чиққан эди.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь