АҚШ сомалилик ҳакам бўйича тушунтириш берди

Спорт

image

Сомалилик ҳакам Умар Артаннинг АҚШда бўлиб ўтадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатига киришига рухсат берилмагани мамлакатга нисбатан сиёсий муносабат билан боғлиқ эмас. Бу ҳақда Оқ уйнинг Жаҳон чемпионати бўйича махсус ишчи гуруҳи раҳбари Эндрю Жулиани маълум қилди. 

Атлантика кенгаши тадбирида сўзга чиққан Жулиани сомалилик ҳакамнинг АҚШга киритилмагани Президент Дональд Трампнинг Сомали ҳақидаги танқидий баёнотлари билан боғлиқлиги ҳақидаги фикрларни рад этди.

Унинг айтишича, АҚШ маъмурияти Жаҳон чемпионати турли миллат, дин ва ирқ вакилларини бирлаштирувчи мусобақа бўлишини таъминлаш тарафдори.

“Президент бир масалада қатъий позицияга эга ва мен буни тўлиқ қўллаб-қувватлайман: Жаҳон чемпионати муносабати билан бўладими ёки бошқа сабаб биланми, АҚШ хавфсизлигига таҳдид солувчи шахсларнинг мамлакатга киришига йўл қўйилмайди”, дейди Жулиани.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро футбол федерацияси (FIFA) сомалилик ҳакам Умар Артан АҚШга кириши тақиқлангани сабабли 2026 йилги Жаҳон чемпионати учрашувларида ишлай олмаслигини тасдиқлаган эди. Умар Артан Жаҳон чемпионати финал босқичи ҳакамлари рўйхатига киритилган илк сомалилик ҳакам ҳисобланади. У 2025 йилда Африка футбол конфедерацияси (CAF) томонидан қитъанинг энг яхши ҳаками деб эътироф этилган.

Маълумот учун, Сомали фуқаролари АҚШ визаси бўйича чекловларга дуч келадиган давлатлар рўйхатига киради. Бунда дипломатлар ва АҚШ манфаатларига хизмат қилувчи айрим тоифадаги сафарлар учун истиснолар мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Жаҳон чемпионати Умар Артан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг