АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар қаерда ўтказилиши айтилди
Олам
−
30 Март 8765 1 дақиқа
Покистон Ташқи ишлар вазири Исъҳоқ Дар АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар яқин кунларда Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида бўлиб ўтиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у Миср, Туркия ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлари билан ўтказилган маслаҳатлашувлардан сўнг баёнот берган.
“Эрон ҳам, АҚШ ҳам музокараларни ўтказишда Покистонга ишонч билдирганидан мамнунмиз. Покистон яқин кунларда томонлар ўртасида мазмунли музокараларни қабул қилиш ва уларга кўмаклашиш шарафига муяссар бўлади. Мақсад – мавжуд можарони кенг қамровли ва барқарор тарзда ҳал қилиш”, деган у.
Шунингдек, у Хитой расмийлари билан телефон орқали мулоқот қилганини айтиб, Хитой АҚШ–Эрон музокараларини ўтказиш бўйича Покистон ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватламоқда, деб таъкидлаган.
Покистонда бўлиб ўтган вазирлар учрашувида сиёсатчилар Яқин Шарқдаги урушни юмшатиш масалалари ҳамда бошқа минтақавий муаммоларни муҳокама қилган. Покистон дипломатик саъй-ҳаракатларда муҳим воситачи сифатида кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Покистонда Яқин Шарқдаги кескинликни камайтиришга қаратилган саммит ўтказилишини маълум қилганди.
Live
БарчасиБлогер “Real Sanjik” иши судга оширилди
08 Апрель