АҚШда ноқонуний бўлиб турган 44 киши Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Бугун, 21 январь куни АҚШ ҳудудида ноқонуний бўлиб турган шахсларни депортация қилиш мақсадида ушбу давлатнинг ваколатли идоралари томонидан яна бир чартер рейси амалга оширилди. Ушбу рейсда 44 нафар Ўзбекистон фуқаролари ортга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, чартер рейс АҚШнинг тегишли ҳукумат идоралари билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган бўлиб, унинг амалга оширилиши орқали Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатга хавфсиз ва ўз вақтида қайтарилиши таъминланган.

“Мазкур тадбир Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир муҳим намунасидир. Юртимиз фуқароларининг ўзга давлатларда хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни Ватанига қайтариш борасидаги ҳамкорлик давом этмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг апрель ойида ҳам АҚШ ҳудудида қонуний асосларсиз бўлиб турган ва депортация қилинадиган хорижликлар рўйхатига киритилган Ўзбекистон фуқаролари чартер рейс орқали ортга қайтарилганди. Мазкур амалиёт доирасида Нью-Йорк–Тошкент йўналиши бўйича махсус чартер рейси ташкил этилди. АҚШ мазкур амалиётни тарихий деб атаб, Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди.

2025 йилнинг сентябрь ойида ҳам 39 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилингани маълум бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ депортация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг