АҚШда самолёт юк машиналари устига қулади. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Кеча, 12 октябрь куни АҚШнинг Техас штатида кичик самолёт қулаб, бир нечта юк машиналарига урилди. Ҳодиса оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда “Fox4” хабар берди.

Маълум қилинишича, фалокат маҳаллий вақт билан соат 13:30 атрофида Эйвондейл шаҳри яқинида содир бўлган. Тўқнашувдан сўнг бир нечта ярим тиркамали юк машиналари ва атрофдаги ўтлоқ жойлар ёниб кетган, аммо ёнғин қисқа фурсатда ўчирилган. Ёнган транспорт воситалари сони ҳозирча аниқланмаган.

Ҳодиса пайтида самолётда қанча йўловчи бўлгани номаълум. Воқеа жойидаги трасса ҳар икки йўналишда ёпилган.

Ҳодиса жойига АҚШ Федерал фуқаролик авиацияси бошқармаси ва Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши мутахассислари етиб бориб, воқеани тергов қилишда ёрдам берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Калифорния штати Сан-Диего ҳудудида кичик хусусий самолёт уй устига қулаб тушганди. Самолёт Sound Talent Group мусиқа агентлигининг ҳаммуассиси Дэйв Шапирога тегишли бўлган. Агентлик унинг ҳалокат оқибатида вафот этганини тасдиқлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт Техас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг