Академияга киритиб қўйиш учун 12 минг сўраган шахс ушланди
3-саҳифа
−
11:54 2428 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида Ички ишлар академиясига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 12 минг АҚШ доллари сўраган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, тезкор тадбирда фуқаролар С.Р. ва С.Ш. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Б.М.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Ички ишлар академиясига ўқишга киритиб қўйишлари эвазига 12 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган пайтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қизилқум U-19” жамоаси бош мураббийи 20 млн сўм пора олаётганда қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси