Андижонда эркак қариндошини товуқлар сабаб чавақлаб ташлади
3-саҳифа
−
24 Февраль 8387 2 дақиқа
Андижон шаҳрида аммасининг ўғлини бир неча бор пичоқлаб ўлдирган эркак 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.
Маълум қилинишича, 1998 йилда Андижон шаҳрида туғилган эркак шаҳарнинг Янгиҳаёт маҳалласида аммасининг ўғли билан биргаликда яшаб келган. 2025 йилнинг 22 сентябрь куни соат 14:00 атрофида улар орасида жанжал юз берган.
Эркак товуқларнинг катакда эмас, ҳовлида кезиб юргани учун жанжал кўтарган ва тортишув давомида улар сўкишиб кетган. Бундан ғазабланган эркак йигитни икки тарафлама кесувчи бўлган ханжар пичоқ билар кўкрак, елга, оёқ ва қўл соҳаларига бир неча маратоба пичоқлаб, ўлдирган.
Марҳум йигитнинг онаси судда кўрсатма беришича, воқеа содир бўлганида у ҳам уйда бўлган.
“Воқеа куни ҳаммамиз уйда эдик. Қандай содир бўлганини билмай ҳам қолдик. Қарасам, болам ерда ётганди, вой-вой деганимдан бошқа нарсани эслолмайман. Тез тиббий ёрдам билам вилоят шифохонасига олиб кетилган”, деган у.
Мазкур ҳолат Жиноят ишлари бўйича, Андижон шаҳар судида кўриб чиқилган. Унга кўра, айбланувчига Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан айбли деб топилган ва 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жасоси тайинланган. Жазо умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада 9-синф ўқувчиси Қўқон шаҳар 1-сон ИИБ профилактика инспекторини пичоқлаганди.
Live
Барчаси