Атрофдагилардан қурол сўраган фуқаро шифохонага жойлаштирилди
3-саҳифа
−
15 Февраль 3657 1 дақиқа
Кеча, 14 февраль куни атрофдагиларга ўзининг уяли телефони орқали қурол суратини кўрсатиб, уни қаердан харид қилиш мумкинлигини сўраган фуқаро руҳий-асаб касалликлари шифохонасига жойлаштирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Аниқланишича, Тошкент шаҳар Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасида 2006 йилда туғилган С.M. исмли фуқаро атрофдагиларга ўзининг уяли телефони орқали қурол суратини кўрсатиб, уни қаердан харид қилиш мумкинлиги ҳақида сўраган. Шундан сўнг у воқеа жойини тарк этган.
Ҳолат юзасидан Миробод тумани Ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида мазкур фуқаронинг руҳий носоғлом экани аниқланиб, руҳий-асаб касалликлари шифохонасига жойлаштирилган.
Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 34 ёшли руҳий носоғлом аёл ошхона пичоғи билан 7 ёшли қизига бир неча марта зарба бериб, ўлдирганди.
Live
Барчаси