“Aviator”да содир бўлган ёнғин бўйича жиноий иш очилди
3-саҳифа
−
02 Февраль 4700 1 дақиқа
Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги “Aviator” савдо-кўнгилочар марказида ёнғин содир бўлганди ва оқибатда 3 ёшли қизалоқ вафот этганди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълумот берди.
Шамсутдиновга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11- (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 259-моддалари (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этиш жоиз, ёнғин 31 январь куни содир бўлганди. Ёнғинда 2023 йилда туғилган қизалоқ ҳалок бўлган. Воқеа жойига шахсан ФВВ вазири Азизбек Икромов ҳам борган. Ёнғин 16:50 да қуршаб олиниб, 17:17 да тўлиқ бартараф этилган.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
18:52