Австралияда 38 ёшли эркак акулага ем бўлди
Олам
−
16 Май 5084 2 дақиқа
Бугун, 16 май куни Ғарбий Австралиянинг Перт шаҳри яқинидаги машҳур дайвинг ва балиқ овлаш ҳудудида 38 ёшли эркак оқ акула ҳужуми оқибатида вафот этди. Бу ҳақда шаҳар полицияси мамлакатнинг ABC News телеканалига маълум қилди.
Ғарбий Австралия полицияси баёнотига кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 10:00 га яқин Роттнест ороли яқинида, Перт шаҳри ғарбида содир бўлган. 38 ёшли жабрланувчи қайиқ орқали Жоpди Бей кўприги ҳудудига олиб борилган ва у ерда шифокорлар ҳамда полиция ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган. Бироқ у воқеа жойида вафот этган.
“Primary Industries and Regional Development” департаменти AFP агентлигига акула узунлиги тўрт метр (13 фут) эканини ва унинг катта оқ акула эканини тасдиқлаган.
Маълумотларга қараганда, шунга ўхшаш ҳодиса Ғарбий Австралияда ўтган йил март ойида кузатилган. Ўшанда бир эркак Wharton Beach соҳилида сёрфинг билан шуғуллунуётганида акула ҳужумига учраб вафот этган. Йил бошида эса мамлакатнинг шарқий соҳиллари бўйлаб юз берган бир қатор ҳужумлар сабаб Янги Жанубий Уэльсдаги бир нечта пляжлар ёпилган.
Австралия Соғлиқ ва ижтимоий таъминот институти маълумотига кўра, акула ҳужумларининг аксарияти мамлакатнинг шарқий ва жануби-шарқий соҳилларида содир бўлади ва ҳар йили ўртача 20 та шундай ҳодиса қайд этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мальдив оролида саёҳатга келган испаниялик Борҳа исмли сайёҳ акула ҳужумига учраган эди.
Live
Барчаси