Айблов хулосасига қўл қўймасанг шу ерда чирийсан деди – “Санжик” (видео)
3-саҳифа
−
08 Май 8295 1 дақиқа
Бугун, 8 май куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида “Real Sanjik” тахаллуси билан танилган блогер Санжар Каримовга оид иш кўрилмоқда. Судда у тергов жараёнида ўзига нисбатан босим бўлганини айтди. Бу ҳақда суд жараёнида қатнашаётган QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди.
“Мени терговда огоҳлантирмасдан мажбурий тарзда олиб қолиб, айблов хулосасига қўл қўймасанг шу ерда чирийсан, деди. Тишларим ҳам тўкилиб кетди. Мени мажбур қилди. Қўл қўймасанг “далше” чирийсан, деди”, дейди Санжар Каримов.
Шунингдек, у судда пул бергани учун қамалганини билдирди.
“Мен пул бериб қамалдим. “Тоштурма”да сўрашади, нега ўтирибсан деб, мен айтдим пул бериб қамалдим, деб. Ҳурматли раислик этувчи, айбим уй сотиб олганимми ёки пул берганимми?”, дейди Санжар Каримов.
Шу билан бирга, у пулсиз ва уйсиз қолганини, “куёв” уни алдаганини айтди.
“Мени пули бор деб, тиқиб қўйишди. Ҳозир энди менда пула ҳам йўқ, уй ҳам йўқ. Ҳеч нарса йўқ. “Афирист” куёв алдади”, дейди Санжар Каримов.
Айни дақиқада суднинг сўнгги жараёни давом этмоқда. Воқеа тафсилотларини тез орада QALAMPIR.UZ'нинг YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин.
Live
Барчаси