“Барселона” афсонаси катта жаримага тортилди
Спорт
−
13:48 906 1 дақиқа
“Барселона” собиқ футболчиси Жерар Пике Испания молиявий регулятори томонидан инсайдерлик асосида акциялар савдоси билан боғлиқ ишда 200 минг евро миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда COPE нашри хабар берди.
Испания Миллий қимматли қоғозлар бозори комиссияси (CNMV) маълумотига кўра, Пике 2021 йилда “Aspy Global Services” компаниясининг сотиб олиниши ҳақида расмий эълон қилинишидан бир неча кун олдин унинг 104 166 та акциясини сотиб олган.
Регуляторнинг таъкидлашича, у махфий маълумотлардан фойдаланган ва кейинчалик акциялар нархи тахминан 20 фоизга ошгач, уларни сотиб фойда кўрган.
CNMV бу ҳолатни жиддий қоидабузарлик деб баҳолаган. Шунингдек, бизнесмен Элиас Наварро ҳам Пикега яқинлашиб келаётган харид бўйича ички маълумот етказгани учун 100 минг доллар жаримага тортилган. Пике ва Наварро Испания Олий судига апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Маълумот учун, 39 ёшли собиқ футболчи 2022 йил ноябрь ойида профессионал фаолиятини якунлаган. У “Барcелона” академияси тарбияланувчиси бўлиб, клуб билан бирга 8 та Ла Лига, 4 та UEFA Чемпионлар Лигаси, 7 та Қирол кубоги, 6 та Испания Суперкубоги, 3 та Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва 3 та UEFA Суперкубогини қўлга киритган.
Live
Барчаси