Карвахаль ва Мората Испаниянинг ЖЧ учун таркибига киритилмади
Спорт
−
13 Май 696 1 дақиқа
Испания миллий терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Жаҳон чемпионати олдидан тузган, кенгайтирилган 55 кишилик таркибга Дани Карвахаль ва Альваро Мората киритмади. Шу тариқа, ҳар икки футболчи ҳам 2026 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши кутилмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Манбага кўра, ушбу қарор аллақачон қабул қилинган бўлиб, ҳозирча ўзгариши эҳтимолдан йироқ. Де ла Фуэнте узоқ вақт давомида Карвахаль ва Моратанинг ҳолатини кузатиб борган, бироқ уларнинг суст формаси ҳамда тез-тез жароҳат олгани сабабли мураббий яхшироқ спорт формасидаги футболчиларга устунлик берган.
Эслатиб ўтамиз, Карвахаль ва Мората аввалроқ Испания терма жамоаси сардорлари этиб тайинланган эди. Терма жамоанинг якуний 26 кишилик таркиби жорий йилнинг 25 май куни эълон қилинади.
Жорий мавсумда 33 ёшли Мората барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. У мавсумнинг катта қисмини сон мушагидаги жароҳат сабаб ўтказиб юборди. 34 ёшли Карвахаль эса бу мавсум барча турнирларда 20 та ўйинда қатнашиб, жами 885 дақиқа ҳаракат қилди ва самарали натижа қайд этмади. Ҳимоячи мавсум давомида мушак ва тизза жароҳатлари сабаб бир нечта учрашувларни ўтказиб юборган. Ҳозирда у ўнг оёғининг кичик бармоғидаги синишдан тикланмоқда.
Live
Барчаси