“Барселона” “Айнтрахт”ни мағлубиятга учратди

Спорт

image

Кеча, 9 декабрь куни UEFA Чемпионлар Лигаси доирасида навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди. Унда Испаниянинг “Барселона” жамоаси Германиянинг “Айнтрахт” клуби устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди.

“Барселона” ўйинни жуда тезкор ва босимли тарзда бошлади. Роберт Левандовский 10-дақиқада ҳисобни очишга эришди, бироқ VAR текширувида олдинги эпизодда офсайд аниқлангани сабабли гол бекор қилинди. Кутилмаганда, 21-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очди. Натаниэль Брауннинг нозик узатмасидан кейин Ансгар Кнауфф ҳимоячилар босимидан қочиб, Жоан Гарсия дарвозасини ишғол этди. Биринчи бўлим давомида мезбонлар ҳисобни тенглаштиришга интилишди, бироқ бу уринишлар натижа бермади.

Иккинчи бўлимда каталонияликлар ҳужумни кучайтириб, мувозанатни тиклашга ҳаракат қилишди. 50-дақиқада Маркус Решфорднинг узатмаси сўнгида Жюле Кунде аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди. Орадан икки дақиқа ўтиб, 53-дақиқада яна Кунде гол уриб, “Барселона”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг қолган қисмида ҳисоб ўзгармади ва учрашув Ханси Флик шогирдларининг ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа, “Барселона” 6-турдан кейин очколарини 10 тага етказиб, турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди. “Айнтрахт” эса 4 очко билан 30-поғонада жойлашган.

Навбатдаги турда каталонияликлар “Прага”га қарши майдонга тушади, германияликлар эса “Тоттенҳем” билан куч синашади.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” Чемпионлар Лигаси “Айнтрахт”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг