“Барселона” Гарсия билан шартномани узайтирди

Спорт

image

Испаниялик ҳимоячи Эрик Гарсия “Барселона” билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Клуб хабарига кўра, 24 ёшли испаниялик футболчининг Испания Ла Лигасининг амалдаги чемпиони билан  шартномасини 2031 йил ёзига қадар узайтирди. 

“Бу қарор “Ла Масия”да тарбия топган ва ёш футболчиларга аъло даражада ўрнак бўлиб келаётган футболчига билдирилган ишончдир. Унинг ўйини, етуклиги ва фидойилиги клуб билан алоқаларини мустаҳкамлашда ҳал қилувчи омил бўлди”, дейилади хабарда.

Эрик Гарсиянинг жорий мавсумда Испания Ла Лигаси доирасида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришди. Гарсия ўтган мавсум жамоаси билан мамлакат чемпионлиги, Испания Суперкубоги ва Қирол кубогини қўлга киритган эди. 

Маълумот учун, Гарсия “Ла Масия” тарбияланувчиси ҳисобланади. У бир муддат “Манчестер Сити” сафида ҳам тўп сурган ва 2021 йил ёзидан буён каталонияликлар жамоасида ўйнаб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испаниянинг “Бетис”  жамоаси бош мураббийи Мануэль Пеллегрини клуб билан шартномани 2027 йилги мавсум якунига қадар узайтирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

шартнома “Барселона” Эрик Гарсия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг