“Барселона” Гордон трансферини эълон қилди

Спорт

image
Каталониянинг “Барселона” жамоаси Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Энтони Гордонни ўз сафига қўшиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Гордоннинг янги шартномаси 2031 йилгача амал қилади. Аввалроқ, Испания клуби 25 ёшли қанот футболчиси учун камида 80 миллион евро тўлаши ҳақида хабар берган эди.

Гордон 2024 йил октябрида “Ньюкасл Юнайтед” билан узоқ муддатли шартнома имзолаган. У жорий мавсумда 17 та гол уриб (шундан 10 тасини Чемпионлар лигасида), жамоанинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Бироқ унинг бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар тарқалаётган бир пайтда, Англия Премьер-лигасининг сўнгги олтита учрашувида майдонга тушмади.

Шунингдек, Гордон аввалроқ Англия миллий терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун якуний таркибига киритилган эди. Англия мундиалда “Л” гуруҳида Хорватия, Гана ва Панама терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Мақола муаллифи

Теглар

Англия “Барселона” Энтони Гордон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг